МАЙДОН — очиқ, меъморий жиҳатдан тартибга келтирилган, атрофи бино, иншоотлар ёки дарахтлар билан тўсилган кенг сатқ. Тўртбурчакли, т-рапециясимон. доирасимон, тухумсимон (овал) ва б. шаклларда ёпиқ ёки очиқ ҳолда бўлади. Ўтмишда Оссурия, Бобил, қад. Мисрдаги сарой ва ибодатхоналар мажмуаси таркибида дабдабали ҳовли — М. лар бўлган. Уларнинг меъморий анъаналарини юнонлар (агара) ва қад. римликлар (форм) давом эттирган. 12 — 14-а. ларла Европа ш. ларидаги савдо-сотиқ қилинадиган Майдон ларбош Майдон ҳисобланган. Уйюниш даврияа Майдонлар шаҳар ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб, Майдонга йигилган халққа зълон ва фармойишлар ўқилган. ваъз айтилган. Барокко, классицизм услубида доирасимон, кўпбурчами, мураккаб шаклдаги Майдонлар шаҳарсозликнинг таркибий қисмига айлантирилган.
Ўрта Осиё шақарларила 14—16-а. ларда савдо-сотиқ қилинадиган гавжум жойлардаги Майдонлар (мас, Регистон. Чорсу) шаҳарсозликнинг ноёб намунаси сифатида диққатга сазовордир.
Замонавий шаҳарсозликла Майдон ларнинг 2 тури (транспорт ва пиёдалар учун) кенг тарқалган. Транспорт Майдон транспорт ҳаракатига кўпроқ ихтисослашган, аниқ мақсалга мўлжалланган бўлади; вокзал олди Майдон стадион, спорт мажмуалари, саноат корхоналари ёнидаги транспортлар қўйиладиган Майдон ва б. Пиёлаларга мўлжаллаиган Майдонлар намойишлар ўтадиган бош М., театр, бозор. мемориал (машҳур шахслар ёки тарихий саналар номи билан аталалиган) Майдон ларга бўлинали. Бундай Майдонлар монументал санъат асарлари, йирик ва гўзал би-нолар, кичик меъморий шакллар, меъморий ансамблларни ташкил этади. Уларда ҳар хил намойиш, митинг, оммавий сайил ва б. ўтказилади (қ. Мустақи. иик майдони).