МАЙИН ШЎРХОК

МАЙИН ШЎРХОК, чангсимон туз, тузли момиқ — тупроқнинг ивиган (коагуляцияланган) заррачалари ва шўрхок юзидаги туз кристалларидан иборат масса. М. ш. усти 0,5—1,0 см қалинликдаги тузли қобиқ (қатқалоқ) билан қопланган. Асосан, гидроморф сульфатли шўрхоклар учун хос. Грунт сувлар сатҳи юза жойлашган ерларда ёз ойларида натрий сульфат (Na2SO410H2O) тупроқ юзасига жадал тўплана бошлайди, бироқ сувда кам эрувчанлиги туфайли қиш (паст ҳарорат) да ёғин сувлари билан хлоридларга нисбатан секин ювилади. Шунинг учун ҳам бу тузлар йил сайин тупроқнинг юқори қаватларида йиғилиб боради. Қуёш нури таъсирида қуриши ва ёғингарчилик, ҳатто, шудринг сувини шимиши натижасида Na2SO410H2Oнинг Na2SO4-3H2O ва Na2SO4 га доимий қайта кристалланиши кўпчилик жинсларнинг, айниқса, лой ва мергелларнинг майда чангсимон заррачаларга парчаланишига сабаб бўлади. Майин шўрхок даги Na2SO4. ЗН2О ва Na2 SO4 нинг микдори тупроқ ҳажмига нисбатан 20—60%, CaSO4 ва СаСО3 эса 10— 25%ни ташкил қилади. Майин шўрхок уваланувчи бўлгани учун шамол таъсирида осон бузилади ва узокдарга учиб атрофдаги тупрокдарнинг шўрланишига ҳам сабаб бўлади.

Loading...