МАЙИЗ

МАЙИЗ — офтобда, сояда ёки махсус қуритгич машиналарда қуритилган узум ғужуми. Майизбоп узум навларидан тайёрланади. Қуритиш усулига кўра, авлон (турли нав узумлари офтобда қуритилади), бедона, гармиён, сабза, сояки ва б. турлари бор. М. солишнинг оддий усулида узум бўйра, бордон ёки сувалган майдонга ёйилиб қуритилади. Бу усулда узум 20—30 кунда қурийди. Ишқор эритмасига ботириб олинган узум 7—10 кунда қуриб, 24—30%, махсус қурилган соякихонада эса 4—8 ҳафтада қуриб, 23—25% М. тушади. Ўзбекистон ФА «Асбобсоз» бирлашмасида Майиз қуритишда қўлланиладиган махсус машиналар (майиз қуритгичлар) яратилган. Бу машиналар Майизни офтобда қуритишда чанг билан ифлосланишнинг олдини олади. Майиз таркибида қуруқ моддасига нисбатан 79,5-87,5% гача қанд, 0,5-3% органик кталар, 2,1—2,9% азотли моддалар, 1% клетчатка, 2—2,9% кул ва б. бор. Майиз намлиги 18%дан ортиқ бўлмаслиги керак. Қуритилган узум чанг, турли аралашмалардан тозаланади, стандарт қутиларга, қопларга жойланади. Аъло навли Майизлар Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Афғонистон, Италия, Австралия ва б. мамлакатларда тайёрланади.

Loading...