МАЙМУНЛАР

МАЙМУНЛАР (Simia) – примапиар туркумига мансуб юксак ривожланган сут змизувчилар кснжа туркуми. Одам ҳам шу кенжа туркумга киради. Маймунлар кенг ва тор бурунли Маймунлар гуруҳига булинали. Кенг бурунли М. Марказий ва Жан. Америкада, тор бурунли Маймунлар Осиё ва Африкада тарқалган. Тор бурунли Маймунлар мартишкалар ва одамсимон Маймунлар оиласига бўлинали. Оламсимон Маймунларга шимпанзе, горилла, орангутан, гиббон киради. Маймунлар гавдасининг уз. 16 см дан (ўйноқи маймунлар) 2 м гача (горилла). Вазии 400 г дан 200 кг гача. Дарахтда ва ерда хаёт кечиради. Кўпчилик Маймунлар қўл ва оёғининг бош бармоги бошқа бармоқларига қарамақарши жойлашган бўлиб, дарахтлар шохига осилишга ва буюмларни ушлашга мослашган. Бармоқларида тирноқлари бор; ўмров су-яги ривожланган. Маймунларнинг кўриш, зшитиш ва туйгу органлари яхши ривожланган, ҳидни яхши сезмайди. Бош мияси нисбатан йирик, бош мия катта ярим шарлари юзасида бурмалар кўп. Калла қутиси скелети юз скелетига писбатан йирик. Мимика мускуллари яхши ривожланган. Тишларининг тузилиши, сони, жойлашиши одамникига ўхшаш. Лскин курак тишларининг бирмунча йирик узунроқ ва лиастемаси (тиш оралиғи) бўлиши билан одамникидан фарқ қилади. Думлари узун (коат) ёки рудимент ҳолатда (одамсимон маймунлар). Кенг бурунли маймунлар думи гажаксимон шаклда. Ургочиларининг сут безлари бир жуфт, кўкрагила жойлашган. Маймунлар гала бўлиб яшайли. Бўгозлик даври 3—9 ой. 1—2 та бола тугади. Тутқинликда ҳам кўпаяди. Маймунлар, асосан, ўсимлик ва мевалар б-н озиқланади.

Prev Article

МАЙМЕЧИТ

Next Article

МАЙМУРҒ