МАЙМУРҒ

МАЙМУРҒ (сўғдийча манн — қишлоқ, мург—ўтлоқ, Серўтлоқ қишлоқ) —1) Самарқандлан жан.-шаркда жойлашган, унча катта бўлмаган Сук) мулки — рустоқ. Хитой манбаларила Ма, Мимо ва Мимо-xэ шаклида учрайди. Маркази — ҳоз. Қулдорюпа ш. харобаси ўрнида жойлаи!ган Бошда in. бўлган. Маймурғ сўнгги антик даври (мил. 4—5-а. лар) ва илк ўрта асрларда (6—10-а. лар) Сугд таркибига кириб, Дарғом канали бўйидаги Санжарфигонни ўзига қаратган. Дастлаб Маймурғ таркибига Панжикепт р-ни ҳам кирган, лекин 7-а. да у мустақил мулк сифатида ажраб чиққан. Маймурғнинг ниҳоятда аҳамиятга ага зканлиги унинг ҳулудида Самарқанд вохасининг асосий сугориш тизимлари бошланган тўғон — Варагсарни жойлашганлиги эди. Мил. 7-а. даи Маймурғ қисман Самарқандга қарам бўлган; М. ни хрким змас, сугд ҳукмдорлари хонадонига мансуб шақар бошлиғи идора қилган. Сюань Цзатҳмпг маълумотига кўра (тахм. 630 й.), Мимо-хэ Маймурғ водийнинг ўртасида жойлашган бўлиб. унинг айланаси 400500 ли (200-250 км)ни ташкил этган. 7-а. нинг 2-ярмида Маймурғ билан Хитойдаги Тан сулоласи ўртасида мунтазам алоқалар ўрнатилган. 8-а. нинг 2-ярмидан Маймурғ Араб халифалиги таркибига кирган.

Маймурғ лаги тоғлардан олтин. темир, палахса тошлар қазиб олинган. Маймурғ ла мулкдор деққонларнингсарой, қасрлари кўп бўлган. 10-а. араб тарихчилари маълумотига кўра, Самарқанд рустоқлари орасила Маймурғ jur кўкаламзор, қишлоқлари ва саройлари кўп жойларлан бири бўлган.

Prev Article

МАЙМУНЛАР

Next Article

МАЙНОТ