МАЙОР

МАЙОР (лот. major — йирик, катта) — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва б. давлат армияларидаги катта зобитлик унвони. Майор унвони Россияда 1689—1731 ва 1798—1884 й. ларда, кейинчалик СССР да (жумладан, Россияда) 1935 й. дан мавжуд бўлган. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида Майор унвони 1992 й. 3 июлда жорий этилган.

Loading...