МАЙЯ

МАЙЯ, ахкех (юкатеклар) — Мексика, Гватемала (Юкатан я. о.) ва Белизда яшовчи индейс халқи. Умумий сони 700 минг киши. Мексикада 670 минг киши (1990-й. лар ўрталари) яшайди. Майякиче оиласига кирувчи майя тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар, лекин амалда қад. диний эътикрдлар сақланган. Майя деҳқончилик, чорвачилик, овчилик, балиқчилик ва асаларичилик билан шуғулланади. Майя авлодлари Жан.-Шарқий Мексика, Гондурас, Гватемала ҳудудларида мавжуд бўлган Американинг энг кад. маданияти (Ольмек маданияти билан боғлиқ)ни яратганлардан ҳисобланади. Мил. 1минг йилликда Майя ларда тошдан ясалган иншоотлари бўлган шаҳарлар вужудга келган. 9-а. да Майя ларнинг кўпчилик шаҳарлари тольтеклар бошчилигидаги индейс қабилалари бостириб келиши натижасида вайрон бўлган. 10-а. да Юкатанда янги майятольтек давлати вужудга келган, у кейинчалик бир қанча мустақил шаҳардавлатларга парчаланиб кетган. Майялар жамиятида ҳук-мрон қатламни ҳарбий зодагонлар ва коҳинлар ташкил этган. Майя ларда уруғчилик муносабатлари қолдиклари сақланган, қулчилик ривожланган. Қишлоқ аҳолиси турли мажбуриятларни ўтаган. Шаҳарларда ҳунармандчилик тараққий этган. Майялар ўзларининг иероглиф ёзувларини ихтиро этишган (қ. Майя ёзуви). М. лар математика, тиббиёт, астрономия (хусусан, қ. х. ишлари муддатини белгиловчи пухта ишланган тақвим) соҳасида илмий билимларга эга бўлишган. Майялар, айниқса, ёмғир ва шамол маъбудларига қаттиқ эътиқод қилганлар. 16-а. бошларида Марказий Америка испан мустамлакачилари томонидан босиб олингандан кейин Майялар калин тропик ўрмонларга кўчиб ўтиб, 20-а. бошларигача амалда ўз мустақилликларини саклаб келдилар. 100 дан ортиқ шаҳар харобалари сақланган. Энг йириклари — Чичен Ица, Копан, Майяпан, Ушмаль, Тикаль (яна қ. Индейслар).

Prev Article

МАЙЯ

Next Article

МАЙЯ ЁЗУВИ