МАЗҲАБ

МАЗҲАБ (араб. — йўналиш, оқим, йўл, таълимот) , шариат мазҳаблари — исломда линий ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари. 8—9-а. ларга келиб шариатнинг шаклланиши жараёнида қуқуқшунослик — фиқх. соҳасида жуда кўп Мазҳаблар юзага келган. Ҳоз. вақтда сунний тўртта Мазҳаб — ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик, ҳанбалиилик (М. лар номи уларнинг асосчилари: Абу ҳанифа (Имоми Аъзам), Молик ибн Анас, Шофиъий, Ибн Ҳанбал номидан олинган), шиаликда бир Мазҳаб — жаьфарийлик (асосчиси — Жаьфар ас-Содиқ) сақланиб қолган. Шариат Мазҳаб лари линий фирқалардан фарқ қилади. Суннийликдаги тўрттала Мазҳаб ҳам тенг ҳисобланади, йирик мусулмон ун-тларида тўрт мазқаб бўйича алоқида дарс ўқитилади. Мазҳаблар умуман анъанавий линий ҳуқуқ доирасидан чиқмагани хрлда, шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқаришлари билан бир-биридан фарқ қилади. Ҳозир ислом мамлакатларида ханафийлик (Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва б. мамлакатлар), моликийлик (Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия), шофиъийлик (Миср, Индонезия ва б. мамлакатлар), ҳанбалийлик (Саудия Арабистони) М. лари, шунингдек, шиалик таркалган мамлакатлар (Эрон, Ироқ, Яман ва б. мамлакатлар)нинг қуқуқий қаётида жаъфарийлик М. и ўз мавқеини маълум даражада сақлаб келмоқда. Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ханафийлик Мазҳаби кенг ёйилган.

Prev Article

МАЗУТ