МАЗМУН ВА ШАКЛ

МАЗМУН ВА ШАКЛ — фалсафий тушунчалар. Мазмун нарсаларни айнан шу нарса сифатида ифодаловчи муҳим элемент ва ўзгаришларнинг йиғиндисидир. Шакл мазмуннинг мавжудлик усулини, ички тузилишини ифодалайди. Объектив оламда нарса ва ҳодисаларга оид бўлмаган соф мазмун ҳам. соф шакл ҳам йўқ. Муайян мазмун ҳамиша муайян шаклда ифодаланганидек, муайян шаы ҳам муайян мазмунга эгадир. Борлиқааги ҳар бир нарса ўзининг мазмуни ва шакл бирлиги туфайли мавжуд. Мазмун ўз моҳиятига кура, шаклга нисбатан етакчи урин тутади. Шакл эса, аксинча, мазмунни ифодалайди. Шакл мазмунга мос келиши лозим, мос келмаса улар (аниқроғи зеки шакл билан янги мазмун) ўртасида зиддият пайдо бўлади, бу зиддият эски шаклни янги мазмунга мос янги шакл билан алмашиш (ёки эски шаклни янги мазмунга мослаш) орқали ҳал қилинади.

Санъат, адабиётда Мазмун ва шакл ва ш. бадиий асарнинг бир-бирини тақозо этувчи икки томони бўлиб, бунда унинг мазмуни муҳим ҳисобланади. Бадиий асарнинг шаклий (услуб, жанр, композиция, бадиий нутқ, ритм), мазмуний (мавзу, фабула, конфликт, характерлар ва шароит, бадиий ғоя, тенденция) ёки шаклий-мазмуний (сюжет) характердаги айрим томонлари, унсурлари Мазмун ва шакл ва ш. нинг ягона, бир бутун реал кўриниши сифатида намоён бўлади.

Адабиётда Мазмун ва шакл ва ш. тушунчалари 18—19-а. бошларидагина бир-биридан фарқлана бошлади. Лекин бадиий адабиётга хос Мазмун ва шакл ва ш. нинг ўзига хос бирлиги бу икки томонни бир-биридан ажратган хрлда ўрганиб бўлмаслигини кўрсатади. Чунки адабий асарнинг мазмуни, моҳияти унинг шакли орқалигина юзага чиқади. Шунингдек, маз-мундан узоқлашган шакл нутқнинг оддий факти, тилшунослик, статистика ёки мантиқобъектига айланади. Мазмуннинг шаклга (ёки аксинча) ўтиш қоллари фалсафада қам, адабиёт ва санъатда ҳам рўй беради. Ҳоз. адабиётда умумий шакл бўлиб кўринган жиқатлар қачондир мазмун бўлган. Жанрнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайдиган кўпгина томонлар дастлаб шакл ҳолатида эмас, балки мазмунга алоқадор бўлиб кўринган. Улар бир неча асарда, бир неча ёзувчи ижодида такрорланавериб, қатъийлашгандан кейингина шаклий ҳодисага айланган. Мас, новеллаларга хос сюжет, ихчамлик, лўндалик ва б. дастлаб жанр белгилари сифатида эмас, балки шаклий белгилардан кенгроқ, мазмундан ажралмайдиган хусусиятлар кўринишида намоён бўлган. Боккаччонинг «Декамерон» асари яратилганидан кейингина новелла жанрий шакл сифатида тан олинди. Шакл мазмунга тобе бўлгани ҳолда, ўзи хам нисбатан мустақиллик хусусиятига эга. Бу нисбий мустақиллик, бадиий асарнинг шакли но-мукаммал бўлганда, айниқса, сезилади. Бунда асарнинг мазмунига путур етади, мазмун ёрқинлиги ватаъсирчанлигини йўқотади. Чинакам санъат асарида Мазмун ва шакл ва ш. нинг бирлиги, яхлитлиги талаб қилинали.

Loading...