МАЗОҲИДОВА

МАЗОҲИДОВА Раҳима (1930.8.3, Қўқон) — хонанда ва актриса. Ўзбекистон халқ артисти (1976). Ижодий фаолиятини Мазоҳидова Қўлдошев рахбарлигидаги бадиий ҳаваскорлик тўгарагида бошлаган (1948-54). Қўқон мусиқали драма театрида ишлаган (1954 — 94). Қўқон шаҳар 1-маданият уйи кошида «Омон ёр» аёллар фольклор ансамбли ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1981 и. дан). Театрда Зебо (У. Ҳожибеков, «Аршин мол олон»), Тожинисо (С. Абдулла, «Муқимий»), Нурсулув (К. Шангитбоев, К. Бойсеитов, А. Муқамедов, «Жон қизлар»), Мастура сатанг, Раҳима хола (Ҳамза, «Холисхон», «Бой или хизматчи»), Раъно (М. Назаров, «Дуст нидоси») каби бир қанча образлар яратди. Улар чаққон ва чечан, хажвий ва гротеск хусусиятларга ҳамда лирик-драматик, фожиавий ва фалсафий қарашларга бойдир. Мазоҳидова дойра журлигида тўй маросим қўшиьупари («Ёр-ёр», «Келин салом» ва б.), халқ лапар ва яллалари («Дейди-ё», «Бугмача билагим», «Омон ёр», «Ялли-яли», «Қаринаво» ва б.), айрим мумтоз асар («Феруз», «Қўқон Ушшоги», «Гулузорим», «Мужгонларим», «Фарғона тонг отгунча», «Бир келиб кетсун» ва б.)ларга узгача талқин берган. «Ўзбекфильм» студиясининг «Ўтган кунлар» (1969), «Зулматни тарк этиб» (1973), «Ота васияти» (1979) фильмларида суратга тушган. «Меҳнат шуҳрати» ордени б-н такдирланган (1997).

Next Article

МАЗУРКА