МАЪЗУМОВА

МАЪЗУМОВА Шоҳида (1907.12.1 – Тошкент — 1988.4.4) — актриса, реж., Ўзбекистон халқ артисти (1950). Тошкентдаги хотинқизлар пед. билим юртини (1925), Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини (1954) тугатган. 1925— 29 й. лар пед. билим юртида му-аллима. 1929—61 й. ларда Ҳамза театрида актриса. Драматик, ҳажвий ва ўткир сатирик, шунингдек, лирик, муҳаббат санамлари образларини юксак ма-ҳорат билан ижро этган. Шулардан Ҳалима («Ҳалима»), ШиринФарҳод ва Ширин»), Турандот («Маликаи Турандот»), Султонбегим («Жалолиддин»), Санобар («Ҳамза»), Муаттар («Шарқ тонги»), Сурмахон («Юрак сирлари»), Амалия («Қароқчилар») ва б. М. саҳнада яратган энг яхши образларидир. Реж. сифатида «Юрак сирлари», (Б. Раҳмон), «Айтсам тилим, айтмасам дилим куяди» (О. Ёқубов), «Паранжи сирлари» (Ҳамза) каби спектаклларни сахналаштирган. 1961—88 й. лар Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тида дарс берган.

Loading...