МАЗУТ (араб.) – нефтдан 350-360° да қайнайдиган ёнилгилар (бензин, лигроин, керосин, дизель ёнилғиси) ажратиб олингандан сўнг қоладиган қора ёпишқоқ суюклик. Таркибига кўра, углеводлар (мол. м. 400—1000), нефть смолалари (мол. м. 500—3000), асфальтенлар, карбенлар, карбоидлар ва таркибида металлар (V, Ni, Fe, Mg, Na, Ca) тутган органик бирикмалар аралашмаси. Мазутнинг физиккимёвий хоссалари бошланғич нефтнинг таркиби ва дистиллят фракцияларининг ҳайдалиш даражасига боғлиқ. Зичлиги 890—1000 кг/мҳ қотиш т-раси 10—40°, олтингу-гурт микдори 0,5—3,5%, 0,3% гача кул бўлади. Сурков мойи ва ёнилги Мазутга бўлинади. Сурков мойи Мазути ўз ҳолида ёки бошқа нефть махсулотлари билан аралаштириб, ёнилги Мазут эса буг қозонларида ва двигателларда ишлатилади. Мазутнинг кўп қисми крекинг, кокслаш йўли билан енгил ёнилгилар (мотор ёнилгиси) олиш ва битум и. ч. га сарфланади.