МБАБАНЕ

МБАБАНЕСвазиленд пойтахти. Хохо округи нинг маъмурий маркази. Мамлакатнинг шим.-ғарбида, Ндимба тоғлари этагида, 1150 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 40 минг кишидан зиёд (1990 й. лар ўрталари). Июлнинг ўртача т-раси 12°, янв. ники 24°. Йиллик ёғин ўртача 1400 мм. Автомобиль йўли орқали Мапуту (Мозамбик) порти билан богланган. Металлсозлик, озиқ-овқат, тикувчилик саноати корхоналари мавжуд. Қ. х. маҳсулотлари қайта ишланади. Мбабане яқинидан асбест қазиб олинади. Ун-т, кутубхона бор. Шаҳарга 17-а. нинг охири — 18-а. нинг бошларида асос солинган. 1903—68 й. лар Свазиленд Британия протекторатининг маъмурий маркази.

Loading...