
МЕБЕЛЬ
МЕБЕЛЬ (лот. mobilis — қўзғаладиган, осонгина суриладиган) , жиҳоз — хоналар, истироҳат боғлари, кўчалар жиҳозининг асосий тури. Маиший (уй-рўзғорда ишлатиладиган), жамоат би-нолари ва жойлари (боғчаясли, мактаб, ўқув юртлари, идоралар, театр, клуб, кинотеатр, дўконлар, кафе ва ресторанлар, саноат бинолари ва б.) да қўлланиладиган хилларга бўлинади. Мебель (курси, хонтахта, жавон, беланчак, бешик, стул, стол, шкаф, каравот, диван, сандиқ, кути, скамейка, парта ва б.) инсоннинг меҳнати — машғулоти, дам олишини қулайлаштириш учун хизмат қилади. Ёғочнинг қаттиқ турлари (эман, шамшод, ёнғоқ, нок, қайин, липа, тол, терак, кизил дарахт, чинор, қайрағоч, ольха, шумтол, арча, қарағай, тилоғоч ва б.), металл ва пла-стмассадан ишланади, новдалардан тўқилади. Вазифаси, тузилиши, материалига қараб жуда кўп турларга бўлинади, ҳар бир турининг ҳам бир неча хили бўлади (мас, столнинг овқат тай-ёрлаш ва овқатланишда ишлатиладиган, ёзув столи каби хиллари, жавоннинг китоб териб қўйиладиган, корхонада — асбоб-ускуналар сақланадиган хиллари бор). Маиший (уй-рўзғор) да ишлатиладиган Мебель ётоқхона, меҳмонхона, ошхона ва ҳовли М. лари каби хилларга бўлинади. Бир хонали уйларга мўлжаллаб ишлаб чиқариладиган Мебельлар ҳам ётокхона, хам меҳмонхона М. и вазифасини ўтайди (мас, диванкаравот, креслокаравот). Икки, баъзан ундан ортиқ тури бирлаштирилган Мебельлар хам ишлаб чикарилади. Тузилиши ва технологик жиҳатларига кўра, Мебель жойидан қўзғалмайдиган ва қўзғаладиган, йиғма, деворга ўрнатиладиган ва б. хилларга бўлинади. Мебель хонани, бино ичини бадиий безаш учун хизмат қилади, амалий санъат соҳаси ҳам ҳисобланади (М. ларни безашда рассомлик, ҳайкалтарошлик ва нақшдан фойдаланилади).
Мебель жуда қадим даврларда, инсон ўтроклаша бошлаган пайтлардаёқ пайдо бўлган. Янги ижтимоий тузумлар, маданият, фан ва техника тараққиёти янгиданянги Мебель намуналарини вужудга келтирди. Қадимдан Миср фиръавнларига мансуб айрим Мебель намуналари бизнинг давримизгача сақланган. Тахт, сандиклар ёғочдан ўйма ва бўртма нақш ва тасвир ишлаб, жез, кумуш, олтин ва фил суяги қоплаб безатилган. Юнонистонда Мебель, асосан, ёғочдан ишланган. Қад. Римда Мебель тайёрлашда ёғоч билан бир қаторда мармар, жездан ҳам фойдаланилган, дарахт новдасидан тўқима М. ҳам тайёрланган. Столларнинг оёғи йиртқич ҳайвонларнинг оёқларига ўхшатиб ишланган. Бизгача сақланган Византия М. и намуналари олтин, фил суяги, қимматбаҳо тошлар қоплаб безатилган.
Хитой, Япония, Эрон каби Осиё мамлакатларида ҳам Мебельни жозибадор безатишга катта аҳамият берилган. Осиё мамлакатларида, жумладан, Ўрта Осиёда уйларни жиҳозлашда гилам, шол, кигиз кабиларга катта эътибор берилганидан Мебель унчалик раем бўлмаган. Лекин бешик, беланчак, чоркурси, сандиқ, сандиқчалар, хонтахта, танча (сандал), токчага ишланган жовон, тахт каби жиҳозлар аста-секин раем бўлган. Шарқ мамлакатларида 7 — 8-а. лардан бошлаб ёғоч ва жез М. лардан Мадраса, маежид, саройларда кенг фойдаланилган, устига китоб қўйиб ўқиладиган лавҳ, 8 қиррали столлар, курсилар қадама, ўйма ва бўяма на-қшлар билан безатилган. Ўрта Осиё саройларида тахт, курси тахта (каравот) лар олтин, кумуш, қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Улар ёнғоқ, арча, тут терак,ва б. дарахтларнинг ёғочидан тайёрланган. Ҳозир миллий Мебельлар Европа услубидаги Мебельлар билан уйғунлашиб кетди.
Европада Мебель таракдиёти бадиий услубларнинг кучли таъсири остида бўлди. 10—12-й. ларда роман услуби содда, лекин вазмин, дағал Мебельни вужудга келтирди. Готика (12—15-а. лар) Мебельни нафислаштирди, безакда ёғоч ўймакорлигидан фойдаланилди. Уйғониш даврит ёғоч инкрустацияащан кўп фойдаланилди, янги Мебель турлари, мас, ёзув шкафлари, юмшоқ курсилар (креслолар) пайдо бўлди. Барокко (17—18-а. лар) Мебель шаклларини мураккаблаштирди. Мебельда одатдаги серҳашам безакдан ташқари мозаика ҳам ишлатилди. 18-а. 2-чорагидан равнақ топган рококо услуби ўзидан олдинги классицизм оқимининг монументал Мебель шаклларини енгиллаштирди, усти ёпиб қўйиладиган ёзув столлари, Мебель гарнитуралари пайдо бўлди. Ампир услуби (19а.) да Мебель ларнинг оёклари сфинкс, гриффон, шер оёғи, устунларга ўхшатиб ишланди, безакнинг симметрик бўлишига аҳамият беридди. – 19-а. 2-ярмидан Мебель кам безакли қилиб ф-каларда ишлаб чиқарила бошлади, ёғочни эгиб ишланадиган арзон, хаммабоп Вена М. лари оммалашди. 20-а. бошларидан рационализм услуби янги материаллар (мас, металл қувурлар) дан фойдаланиш, Мебельларни йиғма ва қисмлари ажратиладиган қилиб тайёрлаш усулларини майдонга келтирди. Идора, ўқув юртлари, банк, хонадонлар учун махсус Мебель хиллари пайдо бўлди. Ҳозир идораларда, асосан, итальян услубидаги Мебельлар раем бўлди (2003).
Замонавий Мебель фойдаланишга қулай, енгил, содда бўлиб, қимматбаҳо ёғоч тежаб ишланади, қисмларга ажраладиган қилиб тайёрланади. Ташишга, кўчиришга қулай (айрим Мебельлар бир неча қисмга ажратиладиган қилиб тай-ёрланса, айрим Мебель ларнинг қисмлари алоҳида бўлиб, устма-уст, ёнма-ён қўйиладиган қилиб ясалади). Мебель ало-ҳида-алоҳида комплект қилиб (мас, стол ва стуллар) тайёрланади, Мебель тўплам (1, 2, 3, 4 хонали хонадонларга мўлжаллаб, бир услуб, бир хил материал ва бир хил рангда тайёрланадиган комплект), гарнитуралар (ётокхона, кабинет, ошхона, меҳмонхона каби махсус хоналарга мўлжалланган, бир услуб, бир хил ранг, бир хил материаллардан) ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда Европа услубидаги Мебельлар миллий услубдаги Мебельлар б-н уйғунлашиб кетган. Енгил услубдаги Мебельлар билан бирга классик услубдаги залвор Мебельлар яна раем бўла бошлади (яна қ. Мебель саноати).