МЕЧНИКОВ Илья Ильич (1845.3.5, Харьков вилояти — 1916.2.7, Париж) — рус биологи, қиёсий патология, эва-люцион эмбриология ва иммунология асосчиларидан. Петербург ФА мухбир аъзоси (1883), фахрий аъзоси (1902). Мечников Пастер вафотидан сўнг Париждаги Пастер ин-тини бошқарган(1888). Н. Ф. Гамалея б-н ҳамкорликда Россияда дастлабки бактериология ст-ясини ташкил этган (1886) ва ҳамкасблари билан бирга сарамас, қайталама терлама, товуқ вабоси ва қўйларнинг қуйдирги касалликлари устида изланишлар олиб борди. «Юқумли касалликларга бардошлилик» асари (1901) б-н иммунитетнянт фагоцитар назариясини яратди. Кўп ҳужайрали организмларнинг келиб чиқиш назариясини ишлаб чиққан. У денгиз юлдузи личинкалари ёт омилларни ўраб олиб ютиб юборишини кузатади ва фагоцитоз ҳодисасини кашф этди (1883). Мечников ҳаётининг кейинги даврида қариш ва ўлим муаммоларини ўрганган. «Ортобиоз» ёки «Тўғри яшаш», шунингдек, «Одам табиати тўғрисида этюдлар» китобида соглом ва узоқ яшаш учун сутқатиқ маҳсулотларини кўп ичиб туриш лозимлигини уқтирган ва қатиқ тайёрлашнинг («болгар таёқчалари» ёрдамида) янги усулини яратди. Асарлари қарилик муаммоларига багишланган. Нобель мукофоти лауреати (1908, П. Эрлих б-н ҳамкорликда).