МЕДАЛЬ

МЕДАЛЬ (франц. medaille, лот. metallum — металл) — бирор воқеа, арбоб ёки жой шарафига чиқариладиган, одатда 2 томонига тасвир туширилган ва (ёки) ёзуви бўлган, кўпинча, дойра, тухумсимон ёки кўпбурчакли шаклдаги, ҳар хил ўлчовли металл нишон. Аксарият ҳолларда олтин, ку-муш, бронзадан тайёрланади. М. Қадимги Римдаёқ маълум эди. Лекин Медаль ясаш санъати 14—15-а. ларда бошланган (Италия, Византия). М. давлат ёки жамоатчилик мукофоти сифатида алоҳида хизматлар, мардлик учун, фан, маданият, спорт соҳасидаги катга ютуқлар учун, юбилей саналари муносабати билан эсдалик учун, биронбир воқеада иштирок этганлик учун берилади (яна қ. Ўзбекистон Республикасининг орден ва медаллари).