МЕДЕЯ — Колхида маликаси. Медея исми аргонавтлар ҳақидаги юнон мифологияси билан узвий боғлиқцир. Медея афсунгарликни онасидан ўрганган. Ясон бошчилигидаги аргонавтлар олтин терини олиб кетиш учун Колхидага келишганда Гера ва Афродита М. қалбида Ясонга нисбатан муҳаббат оловини ёққанлар. Медеянинг мўъжизакор суртма малҳами Ясонни қудратли ва ўтда ёнмас қилади, у олов пуркаётган буқаларни ўзига бўйсундиради, улар билан катта далани ҳайдайди; М. афсун қилиб олтин терини қўриқлаётган илонни ухлатиб қўяди ва Ясон олтин терини қўлга киритади. Келишувга кўра, Медеянинг хизматлари эвазига Ясон унга уйланиши ва ўзи билан Юнонистонга олиб кетиши лозим эди. Анча машаққатларни енгиб улар Юнонистонга етиб олганлар. М. Ясон билан 10 йил турмуш кечиргач, Ясон унга хиёнат қилган. Бундан ғазабланган Медея унинг ёш қаллиғини ва отасини ўлдирган. Бунда у келинга қилинган совға — заҳарланган кўйлак ва тождан фойдаланган. Шу заҳоти М. Ясондан бўлган ўзининг икки фарзандини ҳам ўлдирган, ўзи эса аждарҳо қўшилган аравада Афинага, Эгей ҳузурига қочган. Мифнинг бир вариантига кўра, М. Креонт вафот этгач, Коринф под-шоси бўлган; крринфлик аёллар ёввойи ва афсунгар Медеянинг ҳукмронлигидан халос бўлиш учун унинг 14 боласини Акрандаги Медея паноҳ топган Гера меҳроби ёнида ўлдирганлар. Афинада. М. Эгейга ўғил фарзанд — Медни туғиб беради. Бироқ шоҳнинг ўғли Тезейни заҳарлашга ҳаракат қилгани учун у ердан ҳам ҳайдалган. Медея умрининг охирги дамларини ўғли билан Колхидада ўтказган. Бу ерда у отасини қайта тахтга ўтқазган, унинг душмани — амакиси Персесни эса ўлдирган; бошқа бир ривоятга кўра, Колхида подшохлигини у ўғли Медга берган, унинг номидан улар босиб олган мамлакат Медия (Мидия) деб аталган.