МЕДИАНА

МЕДИАНА (лот. mediana — ўрта) — 1) Г учбурчак М. си — учбурчакнинг бир учи билан шу учи қаршисидаги томони ўртасини туташтирувчи кесма. Учбурчакнинг учала медианалари бир нуқтада кесишади ва кесишищ нуқтасида учбурчак учидан ҳигоблаганда 2 : 1 нисбатда бўлинади. Учбурчак медианаларининг кесишиш нуқтаси, унинг оғирлик маркази билан устма-уст тушади. 2° тетраэдр (учбурчакли пирамида) М. си — тетраэдр бир учи билан шу учи қаршисидаги ёқ оғирлик марказини туташтирувчи кесма. Тетраэдрнинг тўрттала Медианаси бир нуқтада кесишади;

2) эҳтимоллар назарияси тушунчаси; Л’тасодифий миқдор қийматининг тақсимланиш тафсилотларидан бири. Медиана шундай т сонки, X миқдор т дан катта ҳамда т дан кичик қийматларини эҳтимоллик билан қабул қилади.

Prev Article

МЕДЕО

Next Article

МЕДИЦИНА