МЕДУЗАЛАР

МЕДУЗАЛАР — бўшлиқичлиларнинг, кўпинча, эркин яшовчи жинсий авлоди. Гавдаси хира шаффоф (мезоглийси кучли ривожланганлиги туфайли), со-ябон ёки қўнғироқ шаклда, диаметри бир неча мм дан 2—3 м гача. Соябони четларида пайпаслагичлари (уз. 30 см гача) ва сезги органлари жойлашган. Оғзи соябонининг остки ботиқ томони ўртасида бўлиб, одатда, оғиз парраклари билан ўралган. Медузалар соябони остида сувни сиқиб чиқариши туфайли релактив усулда ҳаракатланади. Айрим сцифомедузалар (ставромедузалар) сув тубида бирон субстратга ёпишиб яшайди. Медузалар сув тубида ёпишиб яшайдиган гидроид полиплар (бўшлиқичлиларнинг жинссиз кўпаядиган авлоди)дан куртакланиш туфайли ҳосил бўлади. Медузалар сцифоидлар ва кўпчилик гидрополиплар учун хос. Гидралар, айрим денгиз гидрополиштари ва коралл полиплар М. ҳосил қилмайди. Трахилидлар ва пелагийларда наел галланиши бўлмайди; М. тухумдан ҳосил бўлади. Медузаларнинг жинсий безлари ошқозони яқинида ёки ошқозондан бошланадиган гастроваскуляр системанинг радиал найларида жойлашган. Гидромедузаларда жинсий безлар эктодермада, сцифомедузаларда эндодермада бўлади. Медузалар жинсий йўл билан кўпаяди; жинсий ҳужайралар (ту-хум ва уруғлар) сувга чиқарилади, сувда уруғланиш рўй беради. Фақат сци-фомедузалар (аурелия, қутб М. и) ту-хум ҳужайралари она организмда уруғланиб, улардан планула личинкаси чиқади. Айрим Медузалар (илдизоғиз Медузалар, қутб Медузалар, бутли Медузалар ва б.)нинг отувчи ҳужайралари куйдириш хусусиятига эга бўлгани учун улар заҳарли Медузаларга киритилади.

Loading...