МЕГАФОН

МЕГАФОН (мега… ва…фон) — товушни маълум йўналишда кучайтириб тарқатадиган радиокарнай. Кўпинча, конуссимон суйри шаклда алюминий қотишмасидан ясалади, дастаси ҳам бўлади. Радиокарнайнинг соплосимон кенгайиб бориши ҳисобига товушни жамлаб кучайтириб беради. Одамлар кўп тўпланадиган жойлар (портлар, стадион, вокзал ва б.)да қўлланилади.

Loading...