МЕГРЕЛЛАР, мингреллар — ўтмишда Ғарбий Грузиянинг Мегрелия тарихий вилоятида, Кдц. Колхиданинг марказий ва тоғ олди туманлари, Риони дарёсининг ўнг қирғоғидаги туманлар, Хоби, Ингури ва б. дарёларнинг ҳавзалари, Абхазия ва Грузиянинг бошқа вилоятларида тўп гуруҳ бўлиб яшаган грузинлар. М. грузин ва мегрел тилларида сўзлашади. (қ. Картвелъ тиллари). Қадимда мегрелиялик грузин қабилалари картлар, сванлар ва б. кабилалар билан биргаликда грузин халқининг шаклланишига асос бўлган. Мегрелларнинг айрим маданий ва маиший турмуш хусусиятлари яқин вақтларгача сақланган эди.