МЕҲМОНХОНА — 1) турар жойларда меҳмон учун мўлжаллаб алоҳида қурилган катта хона. Ўрта Осиё халқларида Меҳмонхона қадимдан мавжуд бўлиб, одатда, ташқи ҳовлида энг қулай жойда 2 хона (даҳлиз ҳамда ичкихона) қилиб қурилган. Меҳмонхона ҳовли ва уй мужассамотининг асосий ва муҳим ўрнини эгаллаган, бошқа хоналарга нисбатан кенг, баланд, ҳашаматли қилиб қурилган, бўяма ва ўйма на-қшлар билан серҳашам безатилган. Ҳар бир вилоятнинг Меҳмонхона лари ўзига хос тузилишга эга бўлиб, тахмон ва токчалар ишланган. Палак, гулкўрпа, чойшаб, зардевор, гилам ва б. меҳмон кутиш учун керакли бўлган бу-юмлар билан жиҳозланган (яна қ. Аҳмад-бекҳожи меҳмонхонаси, Ўзбекистон давлат амалий санъат музепи ва б.);
2) бошқа жойдан меҳмон бўлиб келган кишилар учун вақтинча яшаб туришга мўлжаллаб қурилган махсус бино. Дастлабки Меҳмонхона кўринишидаги би-нолар Оссурияда (мил. ав. 10-а.) бўлган. Бу турдаги бинолар турли халқларнинг яшаш шароитлари билан боғлиқ равишда турлича аталган. Mac, Ўрта Осиёда карвонсарой, работ, «зовия», арабларда «хон», Россияда «Гостиний двор», «корчма», Франция ва Испанияда «таверна», «харчевна», инглизларда «инна», японларда «рёкан» каби. 18-а. дан бошлаб Францияда «отель» номи билан юритила бошлади ва ҳ. к. Кейинчалик бу ном бошқа мамлакатларга ҳам тарқалди. Отель типидаги Меҳмонхоналар илк бор Россия (Москва)да 1879 й. қурилган (мас, «Гранд-Отель» М. си, у 1959 й. «Москва» М. си билан бирлаштирилган). Ўрта Осиёда дастлабки М. Тошкентда 1905 й. қурилган («Националь», кейинчалик «Шарқ» деб номланган). Аҳолининг маданий ва маиший шароити ўсиши, савдосотиқнинг ривожланиши, сайёҳ ва ишбилармонларнинг ўзаро учрашувлари турли турдаги Меҳмонхоналар қурилишини тезлаштирди, шунингдек, пойтахт шаҳарларида, дам олиш масканларида, тарихий ёдгорликлар яқинида ҳам кўплаб Меҳмонхоналар қад кўтарди. Ўзбекистонда замонавий миллий меъморлик анъаналари, маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олиб «Ле Меридиан Тошкент», «Ўзбекистон», «Турон», «Афросиёб», «Чорсу», «Бухоро», «Интерконтинентал», «Шератон», «Дедеман силкрауд», «Гранд мир» ва б. меҳмонхоналар бунёд этилди. Бундан ташқари, турли вазирлик ва идораларга қарашли Меҳмонхоналар («Локоматив», «Саёҳат», «Космос» ва б.), умумий Меҳмонхона, туристлар Меҳмонхонаси, йўловчилар (аэропорт, вокзал, автовокзал ва б.) М. си, спортчилар Меҳмонхонаси, автотуристлар Меҳмонхонаси (мотель, кемпинг ва б.), замонавий класс, разрядга бўлинган (4 ва 5 юлдузли), жаҳон талабларига жавоб бера оладиган Меҳмонхоналар бунёд этилмоқда.