МЕҲНАТ БИЛАН ДАВОЛАШ

МЕҲНАТ БИЛАН ДАВОЛАШ — меҳнатдан шифобахш омил сифатида фойдаланиш. Беморнинг руҳиятига таъсир этиш усулларидан бири (айниқса, ру-ҳий касалхоналарда). Организм тонусини ошириш, моддалар алмашинуви жараёнини нормаллаштириш воситаси бўлиб, тйббйётнинг турли соҳаларида шифобахш физкультура ва спорт билан бир қаторда татбиқ этилади. Даволаш муассасаларида бемор узоқ ётганда (мас, суяк ва ўпка сили, полиомиелит оқибатлари) Меҳнат билан даволаш б-н д. кенг қўлланилади. Ш. А. Алимов Ўзбекистонда Меҳнат билан даволаш билан д. ни илгари сурди. Шу боис рес-публикамизда Меҳнат билан даволаш билан д. санаторийси ва диспансерлари очилди.

Руҳий беморларни Меҳнат билан даволаш билан д. да улар меҳнат қилиш қобилиятини қай даражада йўқотганлигига, соғлом вақтида бажарган касбига эътибор берилади. Бунда дастлабки кунлар жўн ишлар (қоғоз ёпиштириш ва қутичалар ясаш) қилдирилади, меҳнат қилиш қобилияти тиклана борган сари беморни фикрлашга мажбур этувчи меҳнатга (бичиштикиш, чизмачилик ва ҳ. к.) ўтказилади. Касалликнинг оғир-енгиллиги, кечишига қараб деярли ҳамма руҳий беморлар меҳнат б-н даволанади. Травматология, ортопедия ва неврологияда ҳаракат фаолиятини тиклаш учун шифобахш гимнастика билан бирга Меҳнат билан даволаш билан ҳам қўлланади.