МЕҲНАТ БИРЖАСИ

МЕҲНАТ БИРЖАСИ — ишсизларни, иш жойини ўзгартиришни истовчи шахсларни ишга жойлаштириш билан шуғулланадиган махсус давлат муассасаси. Меҳнат бозорининг ташкил этилган ва тартибланиб турадиган шакли. Меҳнат биржаси дас-тлаб 19-а. нинг 1-ярмида Германия ва Англияда, кейинчалик Франция ва б. давлатларда пайдо бўлди. 20-а. нинг бошларида Англияда умуммиллий Меҳнат биржаси ташкилоти таъсис этилди. Меҳнат биржаси бўш ўринлар ва ишсизларни ҳисобга олиб боради, ишсизларга нафақа тўлайди. Кўпгина мамлакатларда Меҳнат биржаси касбга йўллаш, қайта ихтисослаштириш ва ишга жойлаштириш бўйича турли хил хизматларни бажаради. Уларнинг фаолиятлари ишсизларни иш билан таъминлаш, ишлаб чиқарувчи тармоқлар тузилмаларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўзгариб турадиган меҳнаш бозори эҳтиёжини қондиришдан иборат. Меҳнат биржаси бозор иқтисодиётининг муҳим унсурларидан бири. Ўзбекистонда Меҳнат биржаси лари 1993 й. дан пайдо бўлди.

Республиканинг туман ва шаҳарларида 213 меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман бўлимлари ҳузурида Меҳнат биржаси ларининг кенг тармоқли тизими ташкил этилган. Ўзбекистонда меҳнат биржалари ишсизларни рўйхатга олади, уларни касбга йўллайди, ишсизлик бўйича нафақалар тўлайди, иш излаётган фуқароларни ҳақ тўланадиган вақтинча жамоат ишлари б-н таъминлайди. 2000 й. да 280,6 минг фуқаро Меҳнат биржаси орқали ишга жойлаштирилди. Аҳмаджон Ўлмасов.

Loading...