МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ

МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ, касб гигиенаси — гигиенанинг бир бўлими. Меҳнат жараёнлари ва и. ч. муҳитининг одам организмига таъсирини ўрганади ҳамда қулай меҳнат шароитини яратиш ва касб касалликларининг олдини олиш учун гигиена меъёрлари ва тадбирларини ишлаб чиқади. Ҳар. қандай жойдаги меҳнат шароитлари и. ч. жараёни технологиясига ва иш ўринларида яратиладиган санитариягигиена шаро-итларига боғлиқ. Жисмоний меҳнат жараёнида, асосан, одам мускулларига, акдий меҳнатда эса асабийруҳий томондан зўр келади. Техника ривожланиб, и. ч. жараёнлари мукаммалашган сари жисмоний меҳнат ўрнини ақяий меҳнат эгаллади ва ақлий меҳнат жараёнларини кўпроқ ўрганишга эҳтиёж туғилди. И. ч. нинг санитариягигиена шароитлари деганда ишловчи кишининг атрофидаги бутун вазият, жумладан, унга таъсир қилиши мумкин бўлган кимёвий моддалар, чанг, шовкин, вибрация, ионлаштирувчи нурлар, шунингдек, ҳаво ҳарорати, намлиги, ҳаракатнинг тезлиги, хоналар ёки бошқа иш жойининг ёритилиши, микроорганизмлар кўпкамлиги ва б. тушунилади. Кишини муҳофаза қилинадиган тегишли чоралар кўрилмаса, мана шу омилларнинг ҳар бири ёки бир нечтаси бирга саломатликка зиён етказади. Меҳнат гигиенаси фанининг асосий вазифаси ҳам ана шу но-жўя таъсирлар олдини олишдан иборат. Меҳнат шароитларини яхшилаш ЎзРда умумдавлат вазифаси ҳисобланади. «Ўзбекистон Республикаси давлат санитария назорати тўғрисидаги низом»га мувофиқ, Меҳнат гигиенаси соҳасида давлат санитария назоратининг бажарадиган асосий вазифаси санитария қонунларига риоя қилинишини кузатиб боришдир (қ. Давлат санитария назорати).

Меҳнат гигиенасида назорат олиб бориш учун турли усуллардан фойдаланилади. Шулардан асосийси санитариягигиена текширувларидир. Обҳавога тегишли омиллар; ҳавонинг ифлосланиш даражаси, вибрация, шовқин, радиоактив нурларни ўлчаш ва б. ишларда шу метод қўлланади. Бундан ташқари, физиологик, статистик ҳамда экспериментал текширув усуллари ҳам бор. М. г. и. ч. да одам организмининг физиологик ва биологик талабларига ҳаммадан кўра кўпроқ мувофиқ келадиган гигиена нормативларини белгилаб олиш мақсадида организм б-н и. ч. муҳити ўртасида бўлиб турадиган ўзаро таъсир қонуниятларини ҳам ўрганади. Мамлакатда жорий этилган тартибқоидага мувофиқ, и. ч. омилларининг биронтаси ҳам йўл қўйиладиган нормадан ёки энг катта концентрациядан ортиқ бўлмаслиги, ишловчилар уларга чексиз узоқ вақт давомида яқин юрганида омиллар ўша одамларга муайян касаллик ёки сезиларли бирор ўзгариш пайдо қилмаслиги керак. Меҳнат гигиенаси ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тавсия этилган махсус давлат нормативлари, йўриқнома ва кўрсатмаларига амал қилган ҳолда олиб борилади.