МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ — инсон нинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳатсаломатлиги ва иш қобили-ятининг сақланишига қаратилган тадбирлар. Қонун ҳужжатларида меҳнат жараёнида кўлланиладиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитариягигиена, даволаш-профилактика чоратадбирлари белгилаб қўйилади. Меҳнат қилувчи шахс хавфсизлиги, саломатлиги, меҳнат қилиш қобилиятини ҳимоялаш, соғлом меҳнат шароитлари яратиш, касб касалликлари юз бериш хавфини олдини олиш, и. ч. да жароҳатланишларга йўл кўймаслик кабилар Меҳнат муҳофазаси олдидаги вазифалар ҳисобланади.

ЎзРда хавфсиз ва қулай меҳнат шароитида ишлаш юзасидан фуқароларнинг ҳуқуқлари Конституцияда (37модда) мустаҳкамланиб қўйилган. Уш-бу конституциявий кафолатни амалда рўёбга чиқарилишига қаратилган аниқ чоратадбирлар ЎзР нинг Меҳнат кодексида, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун (1993 й. 6 май) да, бошқа бир қатор қонунлар ва қонун ости норматив ҳужжатларида белгиланган. Ўзбекистонда Меҳнат муҳофазаси учун катта молиявий маблағлар ажратилади ва ўзлаштирилади. Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитида меҳнат қилиш ҳуқуқи ЎзР фуқароларининг энг асосий меҳнат ҳуқуқларидан бўлиб ҳисобланади. Меҳнат муҳофазасига оид талаблар ва стандартлар Меҳнат кодекси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талаблари асосида ишлаб чиқариладиган корхона ва ташкилотларнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномалари, тармоқ ёки минтақавий жамоа келишувлари, корхоналарнинг бошқа ички нормативҳуқуқий ҳужжатларида, муайян соҳа, касб, иш жойларига оид бўлган Меҳнат муҳофазаси стандартларида белгилаб қўйилади. Мулкчилик шакли ва хўжалик юритиш усулидан қатъи назар барча корхона, муассаса, ташкилотлар ўз ходимлари учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиши, хавфсизлик техникаси чораларини кўриши, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиши, бошқа ташкилийтехник тадбирларни амалга ошириши шарт.

Меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши махсус давлат органлари ва жамоатчилик томонидан назорат қилиб борилади. Қонунларга, шу жумладан, Меҳнат муҳофазасига оид қонунларга риоя этилиши устидан ЎзР Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар умумий назорат олиб боради. Меҳнат муҳофазаси ҳақидаги қонун талабларини бузган корхоналарга молиявий-иқтисодий жазо чоралари, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан эса ин-тизомий, маъмурийҳуқуқий, жиноий жавобгарликлар қўлланиши, улар айби билан етказилган моддий зарар қоштаттирилиши мумкин.

Йўлдош Турсунов.

Loading...