МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ

МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ — амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва б. норматив ҳужжатларни тадбиқ этиш ёки янги меҳнат шартларини белгилаш ёхуд мавжуд шартларини ўзгартиришга дойр масалалар бўйича юзага келадиган ва қонунда ўрнатилган тартибда ҳал этиладиган келишмовчиликлар. Меҳнат низоларини ҳал этиш билан боғлиқ барча масалалар ЎзРнинг Меҳнат кодекси (259—281моддалар), Фуқаролик процессуал кодекси (1, 5, 6, 31, 110, 149, 158, 185, 219, 239, 259моддалар)да кўрсатиб ўтилган. Меҳнат низолари якка тартибдаги Меҳнат низолари ва жамоага доир Меҳнат низоларига бўлинади. Я кка тартибдаги Меҳнат низолари — иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва б. норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасипз. назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. Жамоага доир Меҳнат низолари — иш берувчи ва ходимлар жамоалари ўртасида меҳнатнинг янги шартларини белгилаш ва мавжуд шартларини ўзгартириш, жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш, ўзгартириш ва бажариш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. Иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги келишмовчиликлар меҳнат шатномасида қатнашувчи ҳар 2 тарафнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида келиб чиқиши мумкин. Ҳар қандай келишмовчиликларҳам Меҳнат низолари даражасига бориб етмайди. Юзага келган келишмовчиликлар меҳнат ҳуқуқи субъектлари томонидан турлича баҳоланиши мумкин. Баҳолашдаги камчиликлар Меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органга мурожаат қилингандан бошлаб Меҳнат низолари даражасига бориб етади.

Меҳнат низоларини Меҳнат низолари комиссияси ва суд кўриб чиқади. Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун, ўз хоҳишига кўра, Меҳнат низолари комиссияси ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақли. Меҳнат низолари, одатда, ё ходимнинг меҳнат ҳуқуқини бузиш б-н, ёки асоссиз талаб оқибати билан боғлиқ бўлади. Меҳнат низоларига олиб келувчи кенг тарқалган сабаблар қуйидагилар: меҳнат тўғрисидаги қонунларни бузиш; ходимларнинг ўз меҳнат маж-буриятларини бажармаслиги ёки виждонан бажармаслиги (прогуллар, ишга кеч қолиб келиш ва б.) ва иш берувчи томонидан қўлланиладиган таъсир чораларига нотўғри муносабатда бўлиш; иш берувчи ва ходимларнинг амалдаги ҳуқуқ нормаларини турлича тушуниши, ходимларнинг ўз ҳуқуқяарини нотўғри тушуниши ва б.

Гулнора Саримсоқова.