МЕҲНАТ ПРЕДМЕТИ

МЕҲНАТ ПРЕДМЕТИ — киши меҳ нати сарфланадиган объект. Шахсий ва и. ч. истеъмолига яроқли шаклга келтириш учун предметлар қайта ишланади. Мас, калава тайёрлашда пахта, каноп, жун ёки газлама тўқишда калава, темир тайёрлашда темир рудаси, машиналар тайёрлашда темир Меҳнат предмети ҳисобланади (қ. Ишлаб чиқариш воситалари).