МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИ

МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИмеҳнат турларининг бир-биридан ажралиб мустақил аҳамият касб этиши; меҳнат турларининг ихтисослашуви.

Меҳнат тақсимоти юз берганда бир меҳнат туридан иккинчиси, иккинчисидан учинчиси ва ҳ. к. ажралиб чиқади ва шу жараён узлуксиз давом этаверади. Ҳар бир меҳнат тури мустақил вазифани бошқа меҳнат турлари билан боғланиб, и. ч. да қатнашган ҳолда бажаради. Меҳнат тақсимоти меҳнат турларини кўпайтириб, уларни айрим кишиларга касб сифатида биркитиб қўяди. 21-а. бошларвда Меҳнат тақсимоти туфайли дунёда 30 минг хил касб мавжуд бўлди. Меҳнат тақсимоти меҳнат унумдорлигини оширади. Жамият тараққиётида Меҳнат тақсимоти 3 йўналишда боради: Умумий Меҳнат тақсимоти — йирик меҳнат турларининг бир-биридан ажралиб, йирик соҳаларни ташкил этиши. Бунда меҳнатнинг моддий ва номоддий, аграр, индустриал ва сервис соҳасидаги турлари пайдо бўлади; X у сусий Меҳнат тақсимоти — йирик соҳалар ичидаги Меҳнат тақсимоти — муайян соҳадаги меҳнат ихтисослашади, меҳнат турлари кўпаяди. Аграр меҳнат деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик меҳнати турларига ажралади. Саноатдаги меҳнат ундирма ва ишлама, оғир ва енгил саноатдаги меҳнат турларига ажралади. Қисман Меҳнат тақсимоти — корхона доирасида бўладиган меҳнат турларининг ихтисослашуви. Бунда меҳнат маҳсулот яратиш учун керак бўлган айрим қисмларни и. ч. бўйича ихтисослашган турларга ажралади. Миллий иқтисодиётда ҳудудлар ёки минтақалар бўйича меҳнат ихтисослашади. Хал қаро Меҳнат тақсимоти — меҳнатнинг мамлакатлар ўртасида маълум нисбатда ва иқтисодий нафни кўзлаган ҳолда тақсимланишидир. Бу меҳнат турининг бир-биридан ажралиши эмас, балки мавжуд меҳнат турларининг айрим мамлакатларга уларнинг устувор фаолияти сифатида биркитилишини юзага келтиради.

Халқаро Меҳнат тақсимоти ишлаб чиқаришнинг байналмилал миқёсда ихтисослашувини билдиради, давлатлараро иқтисодий алоқаларни заруратга айлантиради, халқаро савдони юзага келтиради.

Аҳмаджон Ўлмасов.

Loading...