МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ВАРАҚАСИ

МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ВАРАҚАСИ, касаллик варақаси (бюллетень) — ишчи ёки хизматчи вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлганда ишламай туриб нафақа олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат. Давлат су-ғуртаси (қ. Суғурта) тўғрисидаги қонунга мувофиқ барча ишчи ва хизматчиларга касал бўлганда, бахтсиз ҳрдиса юз берганда, ҳомиладорликда, туғишдан кейин, бемор бола ёки бошқа оила аъзоларини парвариш қилганда, баъзан санаторий ва курортларда даволанганда ишламай туриб нафақа олиш ҳуқуқини беради. Дастлаб Меҳнатга қобилиятсизлик варақаси маълум муддатга (6 кунгача) берилади. Уни ана шу муддатидан ортиқ кунга врачлар консультация комиссияси (ВКК) узайтиради. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича Меҳнатга қобилиятсизлик варақасини аёллар маслаҳатхонаси ёки туғруқхона врачи беради, мудцатини ҳам ўзи белгилайди.

Loading...