МЕҲНАТОБОД ТУМАНИ

МЕҲНАТОБОД ТУМАНИСирдарё вилоятищти туман. 1979 й. 6 дек. да ташкил этилган (1988 й. авг. да янги ташкил этилган Янгиер туманига қўшиб юборилган, 1990 й. 5 мартда яна ало-ҳида туман сифатида тикланди). Меҳнатобод тумани вилоятнинг жан. дан Ховос, шаркдан Боёвут, ғарбдан Шароф Рашидов туманлари, шим. дан Мирзаобод тумани билан чегарадош. Майд. 0,42 минг км2. Аҳолиси 23,1 минг киши (2000). Меҳнатобод туманида 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Баҳористон, Бинокор, Зафаробод, Йўлдо-шобод, Туркистон, Чаманзор, Қаҳрамон, Ҳуснобод) бор. Маркази Қаҳрамон қишлоғи.

Табиати. Туман Мирзачўлнинг жан. да жойлашган. Ҳудуди асосан, текисликдан иборат. Иқяими қуруқ, континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — Г, —5°. Қиш ойларида баъзан —30°, —35° гача совуқ бўлади, июлда ўртача т-ра 26°—28°, энг юқори т-ра 44°, 45° га етади. Йилига ўртача 200 мм дан 350 мм гача ёғин тушади. Буғланиш ёғинга нисбатан 4—5 баробар кўп. Ёгиннинг кўп қисми қиш ва баҳрр ойларига тўғри келади. Вегетация даври 210 кундан 220 кунгача. Туман худуди Мирзачўлга хос бўлган маҳаллий Бекобод шамоли эсадиган йўналишда жойлашган. Шамол тупроқ таркибидаги намни кўплаб буғланишига, чанг-тўзон кўтарилишига, қишда эса қорларни учириб тупроқнинг музлашига сабаб бўлади. Меҳнатобод тумани ҳудудининг жанубидан Жанубий Мирзачўл каналининг 27 км қисми оқиб ўтади. Туман экин майдонлари шу каналдан суғорилади.

Туман ҳудудида ер ости сувлари ер юзига яқин бўлганлиги сабабли шўр тупроклар вужудга келган. Грунт сувлари зовурлар орқали четга чиқариб юборилади. Ёввойи ўсимликлардан шувоқ, шўра, шўрузак, қорабош, юл-ғун, янтоқ, лолақизғалдоқ, бурган усади. Ёввойи ҳайвонлардан, асосан, бўри, тулки, бўрсиқ; кемирувчилардан кўшоёқ, юмронқозиқ, қуён; судралувчилардан калтакесак, илон; қушлардан тўрғай, сўфитўрғай, бойўғли; ҳашаротлардан чаён, қорақурт, бий учрайди.

Аҳолисининг кўпчилик қисми ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, қозоқ, қирғиз ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 55 киши тўғри келади.

Хўжалиги. Туман хўжаликлари, асосан, пахта, ғалла, сабзавот ва полиз экинларини етиштиришга ихтисослашган, чорвачилик ва паррандачилик билан ҳам шуғулланилади. Меҳнатобод туманида жами 28590 га экин майдони бўлиб, шундан 17 минг га пахта, 10,8 минг га ғалла, 150 га сабзавот, 91 га полиз ва б. экинлари билан банд. Туманда хўжаликлараро суғориш тармоқларининг уз. 20.5 км, ички суғориш тармоқлари — 36.6 км. 8 ширкат, 7 чорвачилик фермер хўжаликлари бор. Туман шахсий ва жамоа хўжаликларида 10 мингдан ортиқ қорамол, 6 минг га яқин қўй ва эчки, 5600 парранда, қарийб 200 от мавжуд. Туманда республика аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлининг уз. 62 км, вилоят аҳамиятига эга йўл — 60 км.

9 умумий таълим мактабида 5,1 минг дан зиёд ўқувчи, касб-ҳунар лицейида 150 дан ортиқ ўқувчи таълим олди. 9 кутубхона, туман халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар маркази, маданият уйлари фаолият курсатади. 60 ўринли касалхона ва б. тиббий муассасаларда 23 врач ишлайди. 1997 й. дан «Шарафли меҳнат» туман газ. чиқади (адади 600).

Loading...