МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИ

МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИетим ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болалар учун давлат томонидан очилган таълим тарбия муассасаси. Етим ёки қонуний васийлар қарамоғида бўлмаган болалар, ота-оналари суд ҳукми билан отаоналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, отаоналари воз кечган болалар учун ташкил қилинган. Меҳрибонлик уйларида 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган соғлом болалар яшаши ва тарбияланиши учун зарур шароитлар яратилади. Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларни ўқитиш ва боқиш тўла давлат таъминоти асосида белгиланган тартибда амалга оширилади. Меҳрибонлик уйлари 3—7 ёшли болалар учун болалар ботаси тартибида, 7—16 ёшли болалар учун умумий ўрта таълим мактаби тартибида ишлайди ҳамда мактаб таълимтарбиявий дастурига мувофиқ иш олиб боради. Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларнинг мактаб ўқув дастурини тўлиқ ўзлаштиришлари, уларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, жисмоний камол топишлари, ахлоқий ҳамда эстетик тарбия олган баркамол шахслар бўлиб етишишлари таъминланади. Щунингдек, юқоридаги мақсадларга қаратилган маънавиймаърифий, маданий-оммавий тадбирлар олиб борилади.

Меҳрибонлик уйлари Ўзбекистонда дастлаб 1918 й. етимхоналар асосида болалар уйи номи б-н ташкил этилган. 2-жаҳон уруши йилларида жангчиларнинг болалари учун махсус болалар уйлари очилиб, уларда Украина, Белоруссия, Литва, Латвия, Эстония, Москва, Ленинград ва б. шаҳарлардан келтирилган болалар тарбияланди. 1995 й. дан Меҳрибонлик уйлари деб номланди. 2002 й. Ўзбекистонда 27 Меҳрибонлик уйлари ишлади, уларда 3650 бола тарбияланди.

Loading...