МЕҲРЖОН

МЕҲРЖОН, Меҳргон — кузги тенг кунликда куз байрами сифатида ўтказилган байрам. Мил. ав. 1 минг йиллик бошида бундай кузги байрамлар турли жойларда, мас, Эронда ва б. жойларда Меҳржон, кўҳна Хоразмда — Чирируж, Суғ-дда эса Нимсарда номи билан машҳур бўлган. Ўрта аерларда Меҳргон (М.) муҳим байрамлардан бири сифатида нишонланиб келинган. Баъзи мамлакатларда Меҳргон давлатнинг расмий байрами сифатида ўтказилган. Шу мақсадда давлат хазинасидан маблағ ажратилган, совғалар тарқатилган, юртга ош берилган, сайиллар, мусобакалар, томошалар уюштирилган. Меҳржон қад. деҳқончилик маданияти билан боғлиқ байрамдир. Мусулмон уламолари бу байрамни зардуштийликка дахлдор удумлар деб, ўтказилишига қаршилик кўрсатишган. Шу боисдан бўлса керак, Меҳржон байрамини нишонлаш аста-секин тўхтаган.

20-а. нинг 90-й. ларқцан Меҳржон дастлаб Тожикистонда, сўнг Ўзбекистонда қайта нишонлана бошланди.

Усмон Қорабоев.