МЕҲРОБ

МЕҲРОБ (араб. — ҳарб жойи; бу ерда намоз пайтида шайтон билан имом ўртасидаги уруш жойи маъносида) — масжиднинг Макка (Каьба)га қарата йўналтириб девор ичига ишланган равоқ шаклли жой, саждагоҳ. Меҳроб ярим айлана, кўп қиррали, тўғри тўртбурчак шаклда ишланиб, тепаси равоқ ёки ярим айлана шаклида безалади, атрофи ҳошияланган бўлади. Айрим Меҳроблар ёғоч, ганч, нақшинкор мармар ва кошинлар б-н қопланган, бадиий безакли устунлар ва равокди ҳошиялар билан безатилган. Меҳроб ислом динининг дастлабки даврларидан мавжуд. Намоз вақтида имом М. га ўтиб, киблага юзланади ва унинг орқасидан жамоа бўлиб намоз ўқилади.

Loading...