МЕКСИКА ҚЎЛТИҒИ

МЕКСИКА ҚЎЛТИҒИ — Атлантика океанидаги ярим берк денгиз, Шим. Американинг жан.-шарқий қирғоқлари яқинида, Флорида ва Юкатан я. олари ва Куба о. оралиғида. Майд. 1555 минг км2. Чуқ. 3822 м гача. Флорида бўғози орқали Атлантика океани б-н, Юкатан бўғози орқали Кариб денгизи билан туташган. Миссисипи дарёси қу-йилади. Иклими жан. да тропик, шим. да субтропик иқлим, ҳаво т-раси авг. да 28°, фев. да 14—15°. Йиллик ёғинга (1000—1200 мм) нисбатан буғланиш (1000—1750 мм) кўп. Ёз ва куз ойларида тез-тез довуллар бўлиб туради. Сувининг т-раси юза қисмида 29°, саёз жойларида 30— ЗГ, салқин мавсумда 18—25°. Шўрлиги 36—36,9%о. Юзаоқимлар, асосан, соат стрелкаси йўналишида ҳаракат қилади. Мексика қўлтиғига Кариб денгизидан Юкатан оқими киради. Қўлтиқдан Гольфстрим бошланади. Сув қалқ-иши суткалик, 0,3—0,6 м гача. Мексика қўлтиғининг шельф қисмида балиқ, устрица, креветка, лангуста ва денгиз тошбақаси овланади. Қўлтиқнинг шим.ғарбий шельф қисмида йирик нефть конлари топилган. Асосий портлари: Янги Орлеан (АҚШ), Веракрус (Мексика) ва Гавана (Куба).

Loading...