МЕЛАНЕЗИЯЛИКЛАР

МЕЛАНЕЗИЯЛИКЛАР — халқлар гуруҳи (энг йириклари: фижийлар, канаклар ва б.). Меланезиянинг туб аҳолиси 1,7 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Меланез тиллари гуруҳида сўзла-шади. Диндорлари — протестантлар, католиклар; анъанавий диний эътиқодларга сиғинувчилар ҳам бор.