МЕЛАНОМА (юн. melas — қора, ота — ўсма маъносини англатувчи қўшимча) , меланобластома, меланосаркома — асосан, тери (баъзан кўз тўр пардаси, мия, шиллиқ пардалар)даги хавфли ўсма; қора пигментлар — меланинларни ишлаб чиқарадиган ҳужайралар (одатда тугма доғлар)дан пайдо бўлади. Меланомага турли шикастланишлар, гормонлар ишлаб чиқарилишининг издан чиқиши ва б. сабаб бўлиши мумкин (этиологияси тўлиқ ўрганилмаган). Асосан, бурунҳалқум, қиқилдоқ, қизилўнгач, ичак шиллиқ қаватлари, шунингдек, кўзнинг тўр ва томирли пардаси, бош мия б-н орқа миянинг юмшоқ мия пардасида бўлади. Меланома ниҳоятда хавфли ўсмалардан ҳисобланади, бошқа аъзоларга метастаз беради.
Давоси : кимётерапия, нур билан даволаш, булар наф бермаса жарроҳлик усули қўлланади.