МЕЛИОРАНСКИЙ Платон Михайлович

МЕЛИОРАНСКИЙ Платон Михайлович (1868.18.11 — Санкт Петербург — 1906.16.5) — рус шарқшуноси, туркийшунос ва мўғулшунос. Санкт-Петербург унтининг шарқ тиллари ф-тида таҳсил олган (1887—91); араб, форс, мўғул ва туркий тилларни яхши билган. 1894— 1906 й. ларда Санкт-Петербург унтининг шарқ тиллари ф-тида приватдоцент, проф. Мелиоранскийнинг 2 қисмдан иборат «Қозоққирғиз тилининг қисқача грамматикаси» (1894—97) асари бор. «Кошо-Цойдамдаги қадимий туркий ёдгорликлар» (В. В. Радлов билан ҳамкорликда, 1897) китобини нашр этиб, туркийруник ёдгорликларни ўрганиш ишига асос солган. Мелиоранскийнинг илмий изланишлари орасида рус тилидаги туркий тилларга мансуб унсурларни қидириб топиш ва изоҳлашга бағишланган тадқиқотлар алоҳида ўрин эгаллайди («Игорь жангномаси» тилидаги туркий элементлар», 1902; «Игорь жангномаси» тилидаги туркий элементлар ҳақида», 1905 ва б.). У Муҳаммад Соли^нинг «Шайбонийнома» достонини, Рабғузийнинт «Қисас ул-анбиё» асаридан парчаларни ва б. туркий ёзма ёдгорликларни нашр эттирган.