МЕМБРАНА

МЕМБРАНА (лот. membrana — қобиқ, парда) — 1)техникада — берк контур (периметр) бўйлаб маҳкамланган юпқа юмшоқ эгилувчан пластинка. Турлича босимли икки бўшлиқни ёки айрим бўшлиқ (ҳажм)ни умумий бўшлиқ (ҳажм) дан ажратиш, шунингдек, босим ўзгаришларини чизиқли силжишларга ва, аксинча, айлантириш учун мўлжалланади. Металл (мас, фольга, элинвар) ва металлмас (резина, мато ва б.) хиллари бор. М. электр ёки механик тебранишларни товуш тебранишларига ва, аксинча, айлантириб берувчи аппаратларнинг таркибий қисми. У манометрларца сезгир элемент, насос ларда зичлаш қурилмаси сифатида, микрофон, телефон ва б. асбобларда ҳам қўлланади;

2) эластиклик назариясида — контур бўйлаб маҳкамланган эгилувчан юпқа пластинка. Эгилишга бикрлиги нолга тенг деб олинади. Осма тизимларда кўтарувчи элемент сифатида фойдаланилади. Мас, ундан бинонинг осма ёпмаси сифатида фойдаланиш мумкин. Мембрана чўзилмайди деб қабул қилинади, эгилиши эса контурнинг қандайлигига қараб ҳисобга олинади.

Loading...