МЕМБРАНАЛИ НАСОС

МЕМБРАНАЛИ НАСОС, диафрагмали насос — поршень вазифасини эгилувчан пластина — мембрана бажарадиган насос; мембрананинг четлари маҳкамланиб, ричагли механизм ёки муҳитнинг ўзгарувчан босими таъсирида эгилади. Диафрагма бир томонга эгилганда суюклик сўрилади, иккинчи томонга эгилганда эса суюклик ҳайдалади. Мембранали насос сув, кимёвий жиҳатдан фаол моддаларни ва енгил алангаланадиган суюқликларни узатишда қўлланилади.

Loading...