МЕМФИС — Қад. Мисрдаги шаҳар (Қоҳирадан жан.-ғарбда). Мил. ав. 28 — 23-а. ларда Мемфис — Мисрнинг йирик диний, сиёсий, маданий ва ҳунармандчилик маркази, пойтахти. Ҳоз. Ғизо яқинида, Саккара ва б. жойларда ибодатхоналарнинг харобалари, некрополь ва б. сақланган.