МЕЪМОР

МЕЪМОР, архитектор — турли иморат ва иншоотларни меъморлик қонун ва қоидалари асосида ижод этувчи ва лойиҳалар ишловчи мутахассис. Қадим замонларда Меъмор бино лойиҳасини ишлаш билан бирга уни қурувчи би-нокор ва муҳандиси ҳам бўлган. Меъморлик ва техника тараққиёти натижасида Меъмор ижоди мураккаблашиб бир қанча махсус соҳаларга бўлиниб кетди: шаҳарсоз М; саноат корхоналарини лойиҳаловчи Меъмор ; меъморлик тари-хи ва назарияси бўйича Меъмор ва б. М. кўп қиррали соҳаларни эгаллаган ижодкор мутахассис. У бинокорлик имкониятларидан фойдаланиб гўзаллик қонунлари асосида янги фазовий мухит яратади. Аввал лойиҳада режани олиб, кейин замин устида бунёд этади. Қурилиш жараёни ҳоз. замонда жуда мураккаб, шунинг учун ҳам Меъмор қурилиш майдонида муаллифлик назорати олиб бориб би-нонинг мўлжалдагидек чикишини таъминлайди.