МЕМОРИАЛ ЛАВҲА (лот. memorialis — ёдгорлик) — ёзув битилган (баъзан тасвирли) металл, мармар, граниттахта; ёдгорлик. Мамлакат, шаҳар тарихи ва машҳур шахслар ҳаётидаги муҳим воқеа ва саналарни абадийлаштириш мақсадида яратилиб, одатда, бинолар деворига ўрнатилади.