МЕМУАР (франц. memoire — хотира, эсдалик) , ёднома, эсдалик — реал воқеаҳодисалар иштирокчиси ёки гувоҳининг ўтмиш ҳақидаги хотира асари. Мемуар учун воқеанинг биринчи шахс номидан баён қилиниши, воқеалар ва фактик материалларнинг кўплиги, му-аллифнинг тасвир объектига субъектив муносабатининг ўзига хос шаклда намоён бўлиши характерлидир. Мемуарда реал воқеалар мажмуаси, кўпинча, сиёсий хроника, биофафик ва илмий аҳами-ятга эга материаллар б-н узвий боғланиб кетади; унда бадиий асарларга хос сюжет усуллари кам ишлатилади. Аммо муаллиф тасвирий воситалардан ўрни билан фойдаланади.
Мемуарнинг илк намуналари антик адабиётда мил. ав. яратилган. Ўрта асрлар, Уйғониш ва кейинги даврларда Мемуарнинг хилма-хил турлари пайдо бўлди. Мемуар яратиш Шарқ адабиётида қад. анъаналарга эга. Носир Хисравнчнт «Сафарнома», Зайниддин Восифийнннг «Бадое ул-вақое», Бобурнинг «Бобурнома» асарлари Мемуарнинг намуналаридир.
Мемуар ларнинг тарихий ҳужжат сифатидаги қиммати уларга хос қилиб олинган воқеаларнинг моҳияти, баёнининг изчил ва аниклиги билан белгиланади. Турмушнинг турли воситалари, халқ урф-одатларининг аниқ тасвир этилиши жиҳатидан Мемуарлар этнография учун ҳам муҳим манбадир.