МЭН

МЭН — АҚШнинг шим.-шарқий қисмидаги штат, Атлантика океани соҳили шим. да. Янги Англияда, Канада чегарасига яқин. Майд. 86,1 минг км2. Аҳолиси 1,3 млн. киши (2002), шунинг 45% дан ортиғи шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Огаста ш. ; энг йирик шахри ва порти — Портленд. М. ҳудудининг аксари қисми Аппалачи тоғлари билан банд (энг баланд жойи 1291 м). Иклими сернам, муьтадил иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси —9°, июлники 19°. Йиллик ёғин 1000 мм. Штат ҳудудининг ярмидан купи ўрмон билан қопланган. Гидроэнергияга бой даре ва кўл кўп. Қ. х. ривожланган. Қ. х. нинг етакчи тармоғи — чорвачилик. М. картошка етиштиришда АҚШда олдинги ўринларда. Ёғоч тайёрлаш, ёғочсозлик, целлюлозақоғоз саноати муҳим аҳамиятга эга. Кўн-пойабзал, тикувчилик, тўқимачилик, кемасозлик ривожланган. Тўқимачилик ва пойабзал тикиш машиналари ишлаб чиқарилади. Соҳил қисмида балиқ консервалаш корхоналари бор.

Loading...