МЕНДЕЛЬ

МЕНДЕЛЬ (Mendel) Грегор Иоган (1822.22.7, ҳоз. Гинчице, Чехословакия — 1884.6.1, ҳоз. Брно, Чехия) — чех олими, ирсият тўғрисидаги таълимот асосчиси. Бу таълимот унинг шарафига менделизм деб аталади. Вена унтида эркин тингловчи бўлиб, физика, ботаника, палеонтология ва аналитик кимёни ўрганган (1851—53). Нўхатнинг 22 навида дурагайлаш бў-йича тажриба олиб борган (1856-63). Мендель ўз тажрибалари натижасини табиатни ўрганувчилар Брюнн жамияти «Асарлари»да чоп эттирган (1866). У чатиштирилган ўсимликлар белгиларининг дурагай авлодларида намоён бўлишини кузатиш орқали айрим белгиларнинг мустақил ирсийланишини аниқлаган. Бу қонуниятлар ирсийланиш тўғрисидаги таълимотга асос бўлди ва Мендель қонунлари деб атала бошлади. Мендель кашфиётига унинг ҳаётида эътибор берилмаган. 1900 й. да ботаник олимлар: немис К. Корренс, голланд X. Де Фриз ва австриялик Э. Чермак бирбиридан мустақил ҳолда Мендель кашф этган қонунларни қайта очишди.

Ас: Опыты над растительными гибридами, Мендель, 1965.

Loading...