МЕНДЕЛЕЕВ Дмитрий Иванович

МЕНДЕЛЕЕВ Дмитрий Иванович [1834.27.1 (8.2), Тобольск – 1907.20.1 (2.2), Петербург (ҳоз. Санкт-Петербург)] — рус кимёгар олими ва педагоги. Петербургдаги Бош педагогика ин-ти физикаматематика ф-тининг табииёт фанлар бўлимини тугатган (1855). 1856 й. да Петербург унтида магистрлик диссертациясини ёклайди. 1859—61 й. ларда Гельдерберг ш. га илмий хизмат сафарига юборилади. Менделеев бу ерда Гельдерберг унтининг Р. В. Бунзен бошчилигидаги лаб. да ишлайди. 1861 й. да «Органик кимё» дарслиги чоп этилади. 1865 й. да д-рлик диссертациясини ёқлайди ва Петербург унтининг проф., 1876 й. дан Петербург ФА мухбир аъзоси қилиб сайланади. 1893 й. да Менделеевнинг ташаббуси билан Ўлчов ва тарози намуналари депоси Тарози ва ўлчовлар бош палатасига айлантирилади. Менделеев умрининг охиригача шу ишда бошқарувчи (директор) бўлиб ишлайди.

Менделеевнинг илмий фаолияти кенг ва кўп қиррали бўлиб, энг асосийлари кимё, кимё технология, физика, метрология, метеорология, иқтисод ва б. га оид. Кимёвий элементлар даврий қонунининг кашф қилиниши — М. нинг буюк хизматидир (қ. Менделеев даврий системаси). М. эритмаларнинг кимёвий («гидрат») назариясини ишлаб чикди, критик трани кашф қилди (1860). Бир моль идеал газ учун босим, ҳажм ва т-ра орасидаги боғлиқликни ифодаловчи ҳолат тенгламасини (КлапейронМенделеев тенгламаси) ҳисоблаб топди (1874). Кумирни ер остида газга айлантириш ғоясини илгари сурди (1888). Тутунсиз порохнинг янги таркибини топди (1890) ва уни и. ч. ни йўлга қўйди.

Москва кимётехнология ин-ти ва Тобольск педагогика ин-ти Менделеев номига қўйилган. Шим. Муз океанидаги сув ости тизмаси, Кунашир оролидаги (Курил о. лари) сўнмаган вулкан, Ойдаги кратер, менделеевит минерали Менделеев шарафига аталган.

1955 й. да Америка олимлари (Г. Сиборг ва б.) синтез қилган 101-элемент ни Менделеев шарафига менделеевий (Md) деб атадилар.

Ас: Сочинения, Т., 1—25. Л. —М, 1937 — 54.

Ад.: Макареня А. А., Филимонова И. Н., Карпило Н. Г., Д. И. Менделеев в воспоминаниях современников, 2 изд., М., 1973.

Loading...