МЕНЕЖЕР (инг. manager — бошқарувчи) — 1) корхона ва компания эгалари бўлмаган, махсус тайёргарлик кўрган, бошқаришнинг қонунқоидаларини чуқур билувчи малакали мутахассис — ёлланма бошқарувчи; 2) ривожланган мамлакатларда компания, фирма, корхона, банк, молия муассасаларининг ижроия ҳокимиятга эга бўлган бошқарувчи, директор, раҳбар, мудир, маъмурий бошқарувчи каби раҳбар ходими;
3) облигация заёмлари чиқариш (эмиссия) ва уни капитал бозорида ўтказиш билан шуғулланувчи банк синдикатлари раҳбар гурухдари иштирокчиси. Менежер ривожланган мамлакатларда махсус ижтимоий қатламни ташкил қилади. Бозор иқтисодиёти щароитларида Менежер хизмати и. ч. да ва товарлар муомаласини уюштиришда зарур омил бўлиб қолади.