МЕНТАЛИТЕТ

МЕНТАЛИТЕТ (лот. mentalis — аклий) — айрим киши ёки ижтимоий гурухга хос ақлий қобилият даражаси, маънавий салоҳият. Жамият, миллат ёки шахснинг Менталитети уларнинг ўзига хос тарихий анъаналари, урф-одатлари, диний эътиқодини ҳам қамраб олади. Ҳар бир миллатнинг Менталитети унинг тарихи, яшаб турган шарт-шароити, ижтимоий фаоллиги ва б. бир қанча омиллар билан боғланган бўлади. Mac, ўзбек миллати Менталитет ининг шаклланиш жараёни деярли уч ярим минг йиллик тарихга эга. Ўзбек халқи инсоният моддий ва маънавий маданиятини бебаҳо дурдоналар билан бойитган. Унинг Менталитети, аклий қобилияти ўткирлашиб борган. Аммо 16—20-а. лар оралиғида турли истибдод ва мустамлакачилик зулмини бошидан кечирганлиги туфайли миллий Менталитет ига жиддий путур етди. Мустақиллик мафкураси олдида ўзбек халқининг ҳақиқий Менталитет ини тиклаш вазифаси турибди.

Loading...