МЕНУА — Урарту подшоси (мил. ав. тахм. 810—786/781 й.), Ишпуини ўғли. Менуа даврида Урарту подшолигининг қўшинлари Закавказьега, Диаухлар қабиласи юртига, шунингдек, Урмия кўли атрофлари ва Шим. Месопотами-яга босқинчилик юришлари уюштирганлар. Менуа катта бунёдкорлик ишлари олиб борган. Менуа ўзига янги қароргоҳ — Менуахинили ш. ни қурдирган. Отаси ва ўзининг ҳукмронлиги даврида Туш-па ш. (Ван) да қурилишлар қилинган. Менуа машҳур Семирамида каналини қайта таъмирлаб, уни Ван ш. га томон оқизган. Менуа давридан бизгача 100 дан ортиқ Урарту миххат ёзувлари сақланган.